“Тошкент оқшоми” газетасининг мухбири Қоракўл туманидаги истироҳат боғи ва маданият марказларининг ачинарли аҳволи ҳақида мутасаддиларга маълумот бериб ўтди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига дастурий масалалар юзасидан маълумот берилди.
Анжуманда иштирок этган “Тошкент оқшоми” газетасининг мухбири Қоракўл туманидаги истироҳат боғи ва маданият марказларининг ачинарли аҳволи ҳақида мутасаддиларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, мухбир боғ ҳудудини хусусийлаштиришга оид савол билан мурожаат этди.
Мутасаддиларнинг жавобига кўра, ҳеч ким боғ ҳудудини хусусийлаштириб олиши мумкин эмас. Фақат, тадбиркорлик субъектларига маълум бир муддатга фойдаланиш учун берилиши айтилди. Тадбирда мазкур боғнинг айни ҳолати ўрганилиб чиқилиб, масала юзасидан икки кун муддатда маълумот етказилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида иштирок этган сайт ходими вазирлик қошида жамоатчилик назорати гуруҳларини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Таклифни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минхожиддин Хожиматов қўллаб-қуввватлади ва амалиётга тадбиқ этиш масаласини кўриб чиқишини маълум қилди.