Қобул шаҳрининг марказий ҳудудида бўлган портлаш натижасида уч киши жароҳатланди ва бинолар зарар кўрди.
Портлаш бугун, 15 август куни маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкент вақти билан соат 09:30да) содир бўлган. Нашрнинг ёзишича, портловчи мослама Афғонистон Миллий мудофаа вазирлигининг автомобилига ўрнатилган бўлиб, мамлакат Олий суди ва АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда портлаган.
“Портлаш оқибатида яқин масофада жойлашган дўконларга зарар етди. Аҳоли турар жойларининг деразалари синди”, дейди гувоҳлардан бири.
Маълум қилинишича, жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага етказилган. Хавфсизлик кучлари эса портлаш бўлган ҳудудни ўраб олишган.
Воқеа юзасидан ҳеч бир террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.