...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Қизларнинг жаҳли чиқди"да Акбархўжа Расуловнинг омади чопди


23:40, 02.02.2016 Кино
 16 430

Янги фильмда бош ролларни ўзбек киносининг энг таниқли актрисалари – Зарина Низомиддинова, Наргиза Салмонова, Феруза Собитова, Муқаддас Саъдуллаева, Баҳора Арслонова ижро этишяпти.

“Садоқат” фильми  Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Саъдуллаева, Умид Искандаров ва Наргиза Салмонованинг актёрлик маҳоратларини тўла намойиш этишларига катта йўл очиб берганди. Айниқса, Ёқуб Аҳмедов ва Муқаддас Саъдуллаева шу фильмда актёр деган номга бироз жавоб бергулик роль яратишганди. Ушбу фильм режиссёри Илҳом Муҳаммадиброҳимов айни дамда янги картина устида иш олиб бормоқда. “Қизларнинг жаҳли чиқди” деб номланган янги фильмда бош ролларни ўзбек киносининг энг таниқли актрисалари – Зарина Низомиддинова, Наргиза Салмонова, Феруза Собитова, Муқаддас Саъдуллаева, Баҳора Арслонова ижро этишяпти. 5 қизнинг орасида омади чопган йигит эса Акбархўжа Расулов бўлди.



Фильм ёш оилаларда арзимас икир-чикирларни деб учраб турадиган муаммолар, ўринсиз рашк ва унинг оқибатлари ҳақида. Комедия жанрида суратга олинаётган мазкур картина премьераси 8 март “Халқаро хотин қизлар куни” арафасида  бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу кунларда фильмнинг сўнгги саҳналари суратга олиняпти, дейди режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов. Тез орада уни овозлаштириш ишлари бошлаб юборилади.

“Садоқат” Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг илк режиссёрлик иши эди ва ёмон натижа бермади. Кўрайликчи, навбатдагиси қандай чиқаркин. Ҳар ҳолда ўзбек киносида “хонтахта”лар етарли.



Теглар:Қизларнинг жаҳли чиқди Илҳом Муҳаммадиброҳимов Зарина Низомиддинова Муқаддас Саъдуллаева Феруза Собитова Наргиза Салмонова Баҳора Арслонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!