...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қиз кўрган оталар амал қилиши керак бўлган 25 қоида


11:36, 13.08.2016 Бу қизиқ
 10 825

Агар хонадонингизда қиз фарзанд бўлса, хурматли оталар, бу маълумотлар айнан сиз учун.

Замонамиз руҳшунослари оилада қиз фарзанди бўлган оталар амал қилиши лозим бўлган қатор қоидаларни ишлаб чиқишди. Аслида бу қоидалар аввал ҳам бўлган, аммо уларнинг сони 25та эмас, 250 мингдан ҳам кўп. Бироқ умумлаштирилган ва 25та қоида ичига киритилган умумий қоидаларга амал қилиш билан оталар қизлари билан боғлиқ 250 мингдан ортиқ вазиятда ўзларини рисоладагидек тутишлари, муаммоларнниг олдини олишлари мумкин бўлади.
 


1. Катта, ўртанча, кенжа қизингиз айтган ҳар бир гап аҳамиятли. Вақтингизни сарф этиб, гарчи унинг сўзлари сиз учун қизиқ бўлмасада, уларни эшита билинг. Агар бирини бошқасидан камроқ тингласангиз, унга етарлича меҳр бера олмаётганингиздан у хафа бўлади.
 
2. Дунёда бор жамики қизалоқлар гўзал ва ширин бўлишади, ана шуни уларга ҳар куни такрорлаб туринг.
 
3. Сиз қизингиз учун онаси эмассиз. Сиз – отасиз. Онаси бўла туриб она ўрнини босишга ҳаракат қилманг. Оилада отанинг ўз вазифаси бор. Сиз уларни қисман биласиз.
 
4. Овозингизни баланд кўтариб гапирманг. Агар шундай қилсангиз, келажакда шаллақи қизнинг отасига айланасиз. Асабига тегиб, ҳафа қилдингизми, кечирим сўранг.
 
5. Ўйинчоқларнинг кўпи ёки ками бўлмайди. Агар сиздан янги ўйинчоқ олиб беришни сўраса, олиб беринг. Бироқ аввал, эски ўйинчоқлардан бир нечтасини бошқа болаларга ўйнашлари учун совға қилишни таклиф қилинг.
 


6. Ҳар бир қиз ўзини малика деб билади. Унга шуни исбот қилинг ва тарбияли қизни вояга етказинг. Бу жуда оғир меҳнат, бироқ натижаси шунга арзийди.
 
7. Агар сизга катта қизингиз қўнғироқ қилаётган бўлса, унинг пул сўрашига тайёр туринг. Ахир у ўзида бор барча нарсалар пулга сотиб олинишини тушунаётган ёшда.
 
8. Қизингизни қучоқлаб, уни бағрингизга босиб туринг. Ахир у ҳали кичкина, атрофда унга нотаниш бўлган даҳшатли олам бор. Баъзида бу оламдан уни онаси ҳам ҳимоя қила олмайди. Кенжа қизингиз 22га кирган бўлса ҳам ўз номи билан у кичкина.
 
9. Агар ўғил болалар қиладиган ишларни қилишда қизингиз сизга ёрдамлашишни истаса, қаршилик қилманг. Шунда, орадан бир неча ўн йил ўтса ҳам ёнингизда ёрдамчи ва ҳамроҳ бўлади.
 
10. Баъзи ишларни фақат сиз билан қилишига ўргатинг. Масалан, балиқ овига бирга бориш, футболни бирга тамоша қилиш... Бу жуда муҳим.
 


11. Қизингиз уни отаси доимо ҳимоя қила олишини билиши керак. Ҳар қандай вазиятда, қандай низога аралашган бўлмасин, унинг айби бор ёки йўқлигидан қатъи назар уни сиз ҳимоя қила олишингизни билсин. Келишмовчиликларнинг асл негизи кейин ўрганилади, асосийси у сизга ишонсин.
 
12. Хонадаги тартибсизлик жонингизга теккан бўлса, қизингиздан худди маликадан ёрдам сўрагандек хонани тартибга келтиришини сўранг. Бу ҳолатда у сизнинг иштирокингиз ҳам хонани саранжом қилиб қўя олади.
 
13. Қизингиз бетоб бўлган маҳал уни текшириш ёки даволаш чоғида жонини бироз оғритган шифокорларга ўшқирманг, улар билан урушманг, калтаклашга шошилманг. Аёл кишининг шифокорлардан қўрқиши яхшилик аломати эмас. Биринчидан улар қизингизга яхши бўлиши учун шундай қилишаяпти, иккинчидан эса, ҳаётда эркаклардан кўра кўпроқ аёлларга шифокор кўмаги керак бўлади.
 
14. Ҳар бир қизалоқ маълум бир жойга фақат отаси билан боришни одат қилади. Кимдир қизини олиб стоматологга, кимдир циркка, кимдир шифокорга боради. Бу ҳолатларда сизнинг инсон сифатида шифокорларни ёмон кўришингиз, циркка боришни ёқтирмаслигингиз ҳисобга олинмайди.
 
15. Ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз борганида “биз” деб гапиришни унутманг. “Биз адашдик”, “Биз уддасидан чиқа олмадик”, “Биз буни уддаладик”, “Биз енгдик”!
 
16. Ишдан сўнг хоккей ёки футбол кўришни режалаштирган бўлсангиз, оила аъзоларингизни ҳам бунга жалб қилинг. Аёл ишқибозларга четдан назар солинг, уларнинг қувончи сизникидан кам бўлмайди.
 
17. Қизларнинг кўнгли нозик бўлади. Агар у бирор муаммо туғилганида сизнинг ёнингизга келиб йиғлаб, дардини айтмаса, ҳайратланманг. Бу сизнинг ёмон ота эканингизни билдирмайди. Кўз ёшлари сабабини бироз вақт ўтиб ўзи айтади.
 
18. Агар қизингиз сиз айтган эртакларни эслаб юрсин десангиз, ўз қаҳрамонларингизни ўйлаб топинг ва давомий, узундан-узоқ, қисмларга бўлинган эртак айтинг. Унинг бир неча ой, йил давом этишидан чўчиманг. Бу қизингизнинг хотирасида бир умр қолиши аниқ.
 


19. Қизингизни “нозикойим” қилиб тарбияламанг. Агар у ҳам ўғил болалар қила оладиган баъзи шўхликларни уддалай олмаса ундан ҳақиқий инсон чиқмайди. Фақат назорат қилиб турсангиз бас.
 
20. Қизингизнинг хавфсизлиги ва бахти учун баъзи қоидаларни тузиб олишингиз керак. Масалан: “Машиналар ўтадиган йўлдан фақат менинг қўлимни ушлаб ўтишинг керак, ахир ҳамма қизимнинг қанчалар чиройли эканини кўриши ва менга ҳавас қилиши керак-ку”, “Боғчага борганда йиғламаслик керак, уйдагилар келгунига қадар малика ўз шаҳрида яшаши керак”...
 
21. Қизларнинг тарбиясида энг муҳим омил – бу оила бошлиғининг яхши ота бўлишга бўлган ҳаракати ва интилишидир. Сиз яхши ота бўлишга ҳаракат қилишингиз баробарида, қизингиз яхши қиз бўлишга интилади.
 
22. Қизингизни ҳар бир яхши иши учун мақташга ва унинг яхши ишига урғу беришга ҳаракат қилинг. Ишонинг, бу у учун жуда муҳим.
 
23. Ёлғон гапирманг. Қизалоқлар катталарга, айниқса, онаси ва отасининг сўзларига ишонишади. Агар бирор вазиятда алдашни истамасангиз, кейинроқ бу ҳақда айтиб беришингизни айтинг.
 
24. Уни ўзингизга ёқадиган тарзда кийинтиришга ёки кийинишга мажбур қилманг. Агар одоб доирасидан четга чиқмаган, об-ҳавога мос кийим бўлса, қизингизнинг истагини рад этмаганингиз маъқул.
 
25. Қизингизнинг сизга ишониб айтган сирларини ҳеч кимга ошкор қилманг. У ўша сирни ўзи ҳаммага аён қилиши мумкин, аммо сизнинг ҳаққингиз йўқ.
Умида Якубова

Теглар:Ота ва қиз Тарбия Руҳият Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dovud
02:48 17.08.2016

Umuman olganda maqolada kerakli mavzu yoritilgan, albatta horijiy manbalardan foydalanilgan bu yaxshi. Faqatgina ijodiy yondoshish suratlarda aks etmagan.


Sarimsoq piyoz
15:56 14.08.2016

Hadeb Garb mentalitetini tiqishtirmasdan,ozilar ham sal ijod qilib,ozimizga xoz tajribalar bilan ortoqlashsalarinchi raka topkurlar.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!