Хитой Халқ Республикасидан катта миқдорда иситиш печларини олиб келишни режалаштирган фирибгар қўлга олинди.
Бундан ташқари, Мадамин Мардиев Хитой Халқ Республикасидан катта миқдордаги иситиш печларини олиб келаётганлиги, бироқ етарли миқдорда маблағи йўқлигини айтиб, Дурбек Рашидовдан яна 5000 АҚШ долларини қўлга киритган.
Шунингдек, Мадамин Мардиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2016 йилнинг ноябрь ойидан 2017 йилнинг январь ойига қадар бўлган вақт оралиғида банк виза карточкаси тайёрлаб беришлигини ваъда қилиб, фуқаро Ботир Махмадияровдан 3000 АҚШ доллари ва 100 минг сўм, фуқаро Лена Усмановадан 200 АҚШ доллари ва 13 миллион сўм, фуқаро Гулноза Эҳсоновадан 5 миллион 700 минг сўм, фуқаро Дониёр Нодировдан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Фуқаролардан тушган аризаларга кўра Мадамин Мардиев ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати.