Миллий хавфсизлик қўмитаси Дастан Саригулов устидан очилган ишда унинг коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ҳам текширмоқда.
Саригулов бир қатор шахслар билан бирга ҳокимиятни зўрлик йўли билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўрганликка қарши очилган жиноий иш доирасида қўлга олинди. У айни дамда гумондор сифатида ушлаб турилибди, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг баҳорида Қирғизистонда бир қатор жамоат арбоблари ҳибсга олинди, улар давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёргарлик кўрганликда айбланган. Айбланувчилар орасида Саригулов ҳам бўлган ва у уй қамоғида сақланган.
Бундан ташқари, Саригулов коррупцияда ҳам айбланмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитаси “Кумтор” лойиҳаси бўйича олиб борган жиноий иш доирасида “Камеко”, “Кумтор Операйтинг”, “Кумтор голд” ва “Центерра голд” компанияларининг собиқ президенти Леонард Хоменюкнинг аризаси ҳам кўриб чиқмоқда. Унда Леонард Хоменюк “Киргизалтин” компаниясининг собиқ президенти Саригулов ўз фаолияти давомида коррупцияга қўл ургани ҳақида гувоҳлик беради.
Маълумот ўрнида, “Кумтор” Қирғизистонда энг йирик олтин қазиб чиқариш лойиҳаси ҳисобланади. 2015 йил давомида Кумтор конида 16 тонна олтин қазиб олинган.