...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонга борувчи ўзбеклар учун энг арзон нарҳлардаги поезд ҳаракати йўлга қўйилди


12:16, 19.03.2018 Жамият
 3 708

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчилар учун қулайликлар яратишда давом этмоқда.

Жорий йилнинг 22 март кунидан бошлаб “Тошкент-Бишкек-Рибаче-Тошкент” йўналиши бўйича илк йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.  Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Ушбу поезднинг дастлабки рейси Тошкент Марказий вокзалидан кечки соат 20:50да Қирғизистонга жўнаб кетади. 
 
Шунингдек, бу поезд 9 та вагондан иборат бўлиб,  таркибдан люкс,  купе,  плацкарт ва ресторан вагонлари жой олган. 
 
Рибачега йўл оладиган илк поезд 300 нафар йўловчига мўлжалланган.
 
Ўзбекистон Темир йўллари АЖнинг маълумотларига кўра, Бишкекка плацкарт ўринлари учун чиптанинг нарҳи 430 минг, купеда эса 645 минг сўмдан бошланади.
 
Компания тарафидан ушбу рейслар ҳозирча ҳафтанинг фақат пайшанба куни ҳаракатланиши ва сафар 25 соат давом этиши айтиб ўтилган.
 
Шуни таъкидлаш керакки, Қирғизистоннинг Иссиқкўл курорт зонаси ёки Бишкекка дам олиш ва сафар учун боришни истаганларга бу яхши имконият бўлади. Сабаби бугунги кунда Бишкекка самолёт нархи 90 доллардан 160 долларга белгиланган.
 
Маълумот ўрнида, ўтган йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Иссиқкўлга 100 доллар нарҳи билан рейсларни йўлга қўйган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар