...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда террорчилик ташкилоти учун одам ёллаган шахс қўлга олинди


14:22, 02.02.2018 Олам
 3 342

Террорчилик ташкилотлари Ўрта Осиёда нобарқарор вазиятни юзага келтириш ниятида.

Қирғизистон  жанубида бузғунчилик фаолиятини амалга оширишга урингани учун халқаро террористик ташкилот вакили қўлга олинди. Бу ҳақда  Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик бош қўмитаси Матбуот хизматига таянган ҳолда “Bnews” хабар берди.
 
Яширин террорчилик ячейкалар фаолиятини бартараф этиш бўйича ўтказилган контртеррористик тадбирдирда Қирғизистон ҳудудий бутунлигига даҳл қилишни режалаштирган 1971 йилда туғилган МДҲ фуқароси “У.А” қўлга олинди. У содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган, деб хабар берди Матбуот хизмати.
 
Берилган маълумотларга кўра, хорижий фуқаро республикага халқаро террорчилик ташкилоти бошлиқлари буйруғи билан келган. Қирғизистонда сохта ҳужжатлар билан яшаган ва яширин экстремистик ячейкаларини тузиш билан шуғулланган. Қўлга олингунига қадар у “Фарғона водийсида ёлланганларни ҳарбий тайёрлаш майдони” тузишга улгурган.
 
Ҳибсга олинган шахсни жавобгарликка тортиш учун ўрнатилган тартибда ҳамкорларнинг компетент органлари вакилларига топширилган, деб қўшимча қилди Матбуот хизмати.
 
Террорчи дея айтилаётган шахс айнан қайси ташкилотга ишлаши ва қанча одамни ёллашга улгургани ҳақида хабар берилмади.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Қирғизистон Террорчилик ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!