...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда сайловолди оммавий тартибсизликлар бўлиш хавфи мавжудми?


19:41, 09.10.2017 Олам
 3 359

Президентлик сайлови 2017 йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган бўлиб, Қирғизистон конституциясига кўра президент бир марта олти йиллик муддатга сайланади.

Қирғизистон халқи 15 октябрда яна бир сиёсий синов олдида эканлиги барчага аён. Халқнинг фикри, унинг мақсадларини акс эттирувчи сайловлар мамлакат келажаги учун муҳимдир. Бунда ҳукумат халқнинг хавфсизлиги ва ички вазиятнинг барқарорлигига улкан аҳамият қаратиши мақсадга мувофиқдир.
 
Шу мақсадда Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоевнинг Россия Федерациясига амалга оширилиши режалаштирилган ишчи ташрифи бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Атамбоевнинг 10–11 октябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига ташрифини бекор қилинишидан асосий мақсад тўғрисида баёнот берилди.
 
Ушбу ташриф Қирғизистонда бўлиб ўтадиган сайловлардан 4 кун аввал амалга оширилсада, мамлакат раҳбари халқ фаровонлигини ўйлаб, шахсан назоратни амалга ошириш учун мамлакатда қолишга қарор қилди.
 
Қирғизистонда айрим сиёсий гуруҳларнинг жиноий тўдаларни жалб этган ҳолда ҳаракат қилиши, уларнинг ёрдамида сиёсий ҳокимиятга интилиши эндигина тинчлик ва барқарорлик нима эканини англай бошлаган қардош мамлакат аҳолиси учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.
 
Миллат эртасини ўйламайдиган ва унинг тинчлигини ташқи кучларнинг миллионларига алмашишга тайёр турган сиёсатчилар эса миллий хавфсизлик учун жиноий тўдаларданда кўпроқ хавф туғдиришини турли даврларда ва турли ҳудудларда ўтказилган “рангли инқилоблар”дан англаб етиш мумкин. Буни қирғиз халқи бошидан ўтган воқеалар хронологиясидан ҳам англаш мумкин.
 
Хориждан молиявий қўллаб-қувватлаш асосида сайлов кунида оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга тайёргарлик кўришга оид далиллар аниқлангани, бу ҳукуматнинг вазиятдан огоҳ эканини ва, айниқса, ҳақиқий хавфнинг мавжудлигидан далолатдир.
 
Маълумот учун, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган бўлиб, Қирғизистон конституциясига кўра президент бир марта олти йиллик муддатга сайланади.
 
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, “Ак-Шумкар” партияси етакчиси Темир Сариев ва “Республика” партияси етакчиси, парламент депутати Омурбек Бабановлар номзодлик гувоҳномасига эга бўлганлар.
 
Жээнбеков учинчи номзод сифатида рўйхатдан ўтди. ҚСДП номидан рўйхатдан ўтган Жээнбеков давлат тили имтиҳонидан 94,6 балл тўплаган бўлиб, 50 мингдан ортиқ имзо варақларини МСКга топширган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Алмазбек Атамбоев Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!