...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда президентлар ҳам пиёда юришга мажбур...


19:29, 09.10.2017 Олам
 3 082

Йўл давомида мамлакат президенти шаҳар аҳолиси билан сўрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб кетаверган.

Индонезия президенти Жоко Видодо (Жоковий) мамлакатнинг Ява оролида жойлашган Бантен вилоятининг Чилегон шаҳрида ноқулай ҳолатга тушиб қолди. Бу ҳақда “Channelnewsasia.com” хабар берди.

Индонезия мудофаа кучлари ташкил этилганлигининг 72 йиллигига бағишланган маросимда қатнашиш мақсадида пойтахт Жакартадан йўлга чиққан президент Жоко Видодо ва унга ҳамроҳлик қилган вазирлар кортежи Чилингон шаҳрига етиб келганида кучли тирбандликка дуч келишган. 

Натижада президент ва вазирлардан иборат гуруҳ маросим ўтказиладиган жойга қадар 3 км пиёда йўл босишга мажбур бўлишган.

Бу ҳолатга Жоко Видодо “Мен ҳайдовчидан қанча масофа йўл қолди, деб сўрадим. У менга 3 км қолганлигини айтди. Шунда бир соат кутишдан кўра пиёда юрганимиз маъқул эканлигини айтдим”, деб жавоб берган. 

Йўл давомида мамлакат президенти шаҳар аҳолиси билан сўрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб кетган.

Индонезиянинг жуда кўплаб шаҳарларида деярли ҳар куни инсонлар автомобиллар тирбандлиги сабаб соатлаб йўлларда қолиб кетишади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Индонезия президенти Жоко Видодо Автомобиллар тирбандлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!