...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алмазбек Атамбаев МДҲ раҳбарлари мажлисида иштирок этмайди


19:16, 09.10.2017 Олам
 3 088

У мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилиш учун Россияга ташрифини бекор қилган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабарига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.
 
Алмазбек Атамбаевнинг бу қарорга келиши — 15 октябрда мамлакатда ўтказиладиган президентлик сайлови куни оммавий тартибсизлик келиб чиқиши эҳтимоли сабаб бекор қилган. У мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилиш учун Россияга ташрифини бекор қилди.
 
10–11 октябрь кунлари Сочига борадиган Қирғизистон делегациясига бош вазир Сапар Исаков бошчилик қилади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Қирғизистон Алмазбек Атамбаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!