Айни вақтда ҳаво кемаси экипажининг шахслари ошкор қилинди.
Бироз аввал, бугун, 16 январь куни Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.
Гонконг вақти билан соат 07:00 да йўлга чиққан самолёт Истанбулга Туркия вақти билан 09:40 да қўниши керак эди. Самолёт Қирғизистон ҳудудида Манас аэропортига яқин жойда портлаган ва турар жой бинолари устига қулаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида 30 дан ортиқ уйларга зарар етган. Уларнинг аксарияти вайрона ҳолатига келган. Энг ёмони, қурбонлар сони дастлаб 20 киши деб маълумот берилган эди. Айни дақиқаларгача ҳалок бўлганлар 37 тага етди. Бу ҳақда “24.kg” хабар қилди.
Ҳозирча самолёт экипаж аъзоларининг исм-шарифлари аниқланди. Улар ҳаво кемаси капитани Ибрагим Гюржан Диранжи, иккинчи учувчи Казим Ондул ҳамда Мелих Ослан ва Ихсан Кожалардир. Уларнинг барчаси вафот этган.
Маълумотларга кўра, Мелих Ослан авиация фахрийларидан бири бўлган. У 2009 йил Афғонистонда хизмат қилган ва ўша вақтдаги АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг назарига тушган.
Қўшимча маълумот учун, Боинг 747 самолёти 2003 йил эксплуатация қилинган. Ҳаво кемаси 124 тонна юкни кўтаришга мўлжалланган. Самолётнинг максимал учиш масофаси 5230 километр, максимал тезлиги соатига 922 километрни ташкил этади.

Умида Якубова