...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда бир йилдан сўнг ҳукумат алмашади


14:55, 01.12.2016 Олам
 2 096

Алмазбек Атамбаев 2011 йили Қирғизистон президентлигига сайланган. 2017 йилнинг сўнггида унинг президентлик муддати тугайди.

1 декабрь куни Қирғизистонда йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда президент Алмазбек Атамбаев кейинги сайловда халқ кимни президент этиб сайлашини билмаслиги, бироқ янги президент мамлакатни ортга қайтаролмаслигини таъкидлади. Бу хақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бир йилдан сўнг президентлик лавозимини тарк этади ва мамлакатда ҳукумат алмашинуви рўй беради.
 
Алмазбек Атамбаев 2011 йили Қирғизистон президентлигига сайланган. 2017 йилнинг сўнггида унинг бу лавозимдаги муддати тугайди.
 
“Бугун мен президнет бўлганимга 6 йил бўлди. Вақт тез, бундан нолиш эса мумкин эмас. Ўйлайманки, фуқаролар кўмагида Қирғизистонда кўп ишларни амалга оширса бўлади. Бизнинг мамлакатимиз айни вақтда умуман ўзгача. Бир йилдан сўнг мен президентликдан кетаман ва икки-уч йилдан кейин эса қилган ишларимизнинг натижаси кўринади”, дейди Қирғизистон раҳбари.
 
 
“Президент бўлишни истаётганлар кўплигини кўряпсизларми? Уларнинг сафи ҳали яна кенгаяди. Мени бизда ворис йўқлиги хурсанд қилади. Бу шуни англатадики, биз демократик давлат қура оламиз. Мен президентликка номзодларнинг аксариятини кўриб турибман, лекин ҳозир уларнинг исмини айтолмайман”, деб қўшимча қилди Алмазбек Атамбаев.
 
Шунингдек, Қирғизистон президенти 2020 йилга келиб мамлакатда иккита асосий ва кучли партия шаклланишини исташини айтиб ўтди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Алмазбек Атамбаев Йил сарҳисоби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!