Сиз, Қозоғистон ривожидаги оғир қадамлар бошланган, ота-оналарингиз яшаган совет даври нималигини билмайдиган авлодсиз.
Остона шаҳрида очилган Ёшлар форум доирасида мамлакат раҳбари йиғилганларга мурожаат қилди.
“Айни вақтда ушбу зал 1,5 нафар қозоқ ёшларининг хурсандчилиги билан тўлган. Сиз – мустақиллик тенгдошларисиз. Сиз, Қозоғистон ривожидаги оғир қадамлар бошланган, ота-оналарингиз яшаган совет даври нималигини билмайдиган авлодсиз. Сиз бундан бошқача ҳаётни билмайсиз. Бироқ, барчангиз мустақилликка эришиш фақат биз эмас, ҳар қандай миллат учун осон кечмаслигини тушунишингиз керак. Бу жуда катта меҳнатни талаб қилади.
Бунинг учун оммавий ишсизлик, гиперинфляция, ишлаб чиқариш ташкилотларининг тўхтаб қолиши, ойлик ва нафақаларнинг берилмаслиги кабиларни енгиб ўтишга тўғри келди. Қозоқ ҳалқи мана шу қийинчиликларни енгиб ўтиши ва барчага қозоқлар бундай мураккаб жараёнда ўнгланиб кета олишини исботлай олишлари лозим эди. ”
Албатта, бу йилда жуда кўп тўсиқларга дуч келдик. Кўпмиллатлилик, иқтисодиётнинг бўшлиги, ички барқарорликнинг сустлиги бошқаларда биз ягона давлат бўла олишимизга шубҳа ўйғотарди. Бироқ биз акс фикрни тасдиқлай олдик. 25 йиллик оғир машаққат, Қозоғистоннинг бугунгидек гуллаб-яшнашига замин яратди”, дейди Назарбоев.