...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон президенти даволанишни Москва шаҳрида давом эттиради


12:02, 23.09.2016 Олам
 3 633

Сафар чоғида соғлиғи билан муаммо юзага келган Алмазбек Атамбаев даволаниш муолажасини давом эттириши зарур.

19 сентябрь куни Қирғизистон президентининг Истамбулдаги “Отатурк” аэропортида ўзини нохуш ҳис қилиб, даволаниш учун шу ерда қолгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун бир қатор хорижий ОАВ Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаевни Туркиядан  Москва шаҳрига етиб келганлиги ҳақида маълум қилишмоқда. Россия тарафдан таклиф билдирилгач, мутахассислар Атамбаевга даволанишни Москвада давом эттиришга рухсат беришган. Марказий касалхонага жойлаштирилган Алмазбек Атамбаев аввал ҳам бу ерда юрак касалликлари бўйича текширув ва даволаниш амалиётини ўтаган.
 
Эслатиб ўтиш жоизки, 19 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессия мажлисида иштирок этиш учун транзит парвоз билан Туркия орқали Нью-Йоркка кетиш вақтида, яъни Истамбулнинг  “Отатурк” халқаро аэропортида кутилмаганда кўкрак қисмида оғриқ пайдо бўлганлигидан шикоят қилган. Тиббий текширувлар натижаси президентнинг юраги билан боғлиқ муаммо борлигини кўрсатди ва шифокорлар Нью-Йоркка қилинажак ташрифни бекор қилишни тавсия этишган. Шу тариқа, Алмазбек Атамбаев Истамбул шаҳрида даволаниш учун қолганди. Президент 20 сентябрдан меҳнат таътили олган.
Дурдона Расулова

Теглар:Қирғизистон Алмазбек Атамбаев Президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!