Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиқов март ойида бошқа лавозимга ўтганди.
Қирғизистон Жогорку Кенешининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси Ибрагим Жунусов номзодини ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқлади.
Ибрагим Жунусов 2014 йилдан то шу вақтга қадар Қирғизистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Данияр Сидиқов эса 2018 йилнинг март ойида Қирғизистон президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлимига раҳбар этиб тайинланганди.