...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Олой тоғидаги яйловларни Ўзбекистонга қайтаради...ми?


19:36, 31.03.2018 Жамият
 12 266

Ўш вилояти расмийлари яйловларни Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларга тушунтириш берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирларининг Фарғона шаҳрида икки томон чегара вилоят ҳокимлари кенгаши доирасида учрашув ўтказганини хабар қилган эдик.
 
Ушбу учрашувда чегара масалалари ва уларнинг белгиланиши тўғрисида музокаралар олиб борилган.
 
Сўнгги кунларда Қирғизистон ОАВлари ҳамда ижтимоий тармоқларида мазкур учрашув доирасида Ўш чегарасидаги яйловлар Ўзбекистонга берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлаётган эди.
 
Кеча, 30 март куни Қирғизистон Ахборот агентлиги мазкур вазиятга ойдинлик киритилган хабарни эълон қилди.
 
Унга кўра, Ўш вилояти ҳокимяти вакили Таалайбек Сарибашев Фарғонада ўтган учрашув давомида Ўзбекистон тараф Ўш ва Фарғона вилоти чегарасида жойлашган Помир-Олой тоғларидаги яйловларни узоқ муддатга ижарага сўраганини маълум қилган.
 
Шунингдек, у яқин кунларда икки томон ҳокимлари Андижон шаҳрида учрашув ўтказишни режалаштираётгани ва ўшанда бу масалани муҳокама қилиши мумкинлигини айтган.
 
“Бизда Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон фойдаланиб келган кенг яйловлар бор. Бу масала икки томон раҳбарияти келишувига кўра ҳал қилинади. Олой тоғининг Сариташ яйловидан биз фойдаланмаймиз. Бироқ бизда уни вақтинча фойдаланишга бериш имкони бор”, дея агентлик Сарибашевнинг сўзларидан иқтибос келтирган.
Икром Раҳмон

Теглар:Олой Помир Сариташ яйлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар