...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Миллий телекомпанияси раҳбари ЙТҲга учради


16:36, 01.03.2017 Олам
 2 707

Беморнинг аҳволи оғир. У сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Бугун, 1 март куни Қирғизистон Миллий телекомпанияси раҳбари Илим Карилбеков йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
 
ЙТҲ содир бўлгач, Илим Карилбеков зудлик билан  Бишкекдаги шифохоналарнинг бирига олиб кетилган. Шифокорлар унинг аҳволи оғир эканини айтишмоқда. Ҳозирда у сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
 
“Карилбеков ЙТҲдан сўнг тез тиббий ёрдам машинасида Бишкекдаги 4-шифохонага олиб келинган. У  жонлантириш бўлимида ётибди. Бемор шошилинч равишда операция қилинган. Саломатлиги олий тоифали, катта тажрибага эга бўлган шифокорлар томонидан назорат қилинмоқда. Илим Карилбековнинг аҳволи оғир”, дейилади Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари берган маълумотда.
 
Маълумотларга кўра, Илим Карилбеков тунда Range Rover русумли автомобилида Бишкекнинг жанубий қисмидаги устунларнинг бирига урилган. Полиция автоҳалокат сабабларини аниқлаш ишлари бўйича суриштирув олиб бормоқда.
 
Тахминларга кўра, ЙТҲга автомобилдаги техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Илим Карилбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!