...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қинғир ишнинг қийиғи: Самарқандда хотинининг жасадини уйига кўмган эркак қўлга олинди


11:11, 15.02.2018 Жамият
 11 429

Эр-хотин уруши сабаб аёл қаттиқ зарб билан йиқилиб, олган жароҳат туфайли жон берган.

Самарқанд вилоятида содир этилган мудҳиш жиноят тафсилотлари фош бўлди. Воқеа 2017 йил август ойида юз берган.
 
Тойлоқ туманида яшовчи Раҳимовлар оиласининг бекаси 2017 йил 25 август куни соат 22:00 атрофида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, йиқилиб тушган ва оғир жароҳат олган. Аёл 26 август куни 23:00 да жон берган.
 
Унинг турмуш ўртоғи – 1968 йилда туғилган хонадон эгаси эса жиноятни яшириш мақсадида аёлининг жасадини таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хоналардан бирига кўмиб қўйган.
 
Раҳимов аёлини Россияга ишга кетган деган баҳона билан йўқлигининг сабабини атрофдагилардан яширган.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан олиб борилган тергов жараёни вақтида мазкур жиноятнинг излари топилди. Айни вақтда эркак қўлга олинган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Самарқанд Жиноят Ўлим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар