Тегишли идоралар томонидан фош қилинган схемага кўра, бу қинғирликда Ўзбекистон фуқароси улгуржи харидор, Қозоғистон фуқаролари эса чопар(курьер) сифатида иштирок этган.
Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг икки нафар фуқароси Ўзбекистон фуқаросига 19 мингта трамадол таблеткасини 39 миллион сўм(қарийб 5 минг АҚШ доллари)га сотаётган пайтда ушланган. Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан терговдан олдинги текширув ишлари олиб борилаяпти, дейилади Миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Тегишли идоралар томонидан фош қилинган схемага кўра, бу қинғирликда Ўзбекистон фуқароси улгуржи харидор, Қозоғистон фуқаролари эса чопар(курьер) сифатида иштирок этган.
Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда бу каби ноқонуний йўл билан келтирилган препаратларни мусодара қилиш 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 2,7 баробар ўсган.
Маълумот учун, трамадол кучли таъсир этувчи восита бўлиб, Ўзбекистондаги дорихоналарда уни шифокор рецептисиз сотиш тақиқланган. Жисмоний шахсларга эса даволаш курси меъёрига риоя этган тарзда шахсий фойдаланиш учун шундай препарат упаковкасини иккитадан ортиқ бўлмаган ҳолдагина Ўзбекистонга олиб киришга рухсат берилган.