...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Венесуэлада судьялар қамоққа олинади, Сурияда дори заводи ишга тушади


10:04, 24.07.2017 Олам
 2 077

Алеппода тартибсизликлардан аввал қарийб 40 та фармацевтик корхона фаолият юритган.

1. Суриянинг Идлиб шаҳрида портлаш рўй берди. Жанг қуроллари бўлган автомобилнинг портлаши оқибатида 50 киши вафот этди. Улар орасида жангарилар ҳам бор. Хабарларга кўра, машина “Жабаҳат ан-Нусра” террорчилик гуруҳига тегишли бўлган.
 
2. Венесуэла президенти Николас Мадуро оппозицион Миллий ассамблея томонидан тайинланган барча Олий суд судьяларини қамоққа олиниши ҳақида маълум қилди. Парламент умумий ҳисобда 13 судья ва уларнинг 20 нафар ўринбосарларини қайд этди. Президентнинг сўзларига кўра, уларнинг барчаси бирин-кетин ҳибсга олинади, мол-мулки ва ҳисоб рақамлари музлатилади. Бунга оппозиция вакилларининг яна бир давлат ташкил этиш борасидаги режалари сабаб бўлган.
 
3. Суриянинг Алеппо шаҳрида дорилар ишлаб чиқарувчи цех ишга туширилишга тайёр. Алеппода тартибсизликлардан аввал қарийб 40 та фармацевтик корхона фаолият юритган. Уруш вақтида бундай фабрикалар вайрон қилинган эди. Террорчилар заводлардаги барча ускуналарни ҳам йўқ қилишган, айримларини шаҳардан олиб чиқиб кетишган. Шу сабаб янги цех очишда зарур техника Ҳиндистон ва Хитойдан сотиб олинди. Корхонада сурма дорилар, дармондорилар, сироп ва таблеткалар ишлаб чиқарилади.
 
4. Япониянинг Акита префектурасида кузатилган рекорд даражадаги кучли ёмғир деярли 500 мингта уйни сув остида қолдирди. Жала туфайли юзага келган сув тошқини темир йўл транспорти тизимига ҳам путур етказди. Нафақат уйлар, балки иссиқхоналар, экин майдонлари сув остида қолган. Июль ойи бошида Япониянинг Фукуока ва Оита префектураларида сув тошқини 32 кишининг ўлимига сабаб бўлган эди. Ҳозиргача 10 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Венесуэла Сурия Алеппо Идлиб Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!