...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Тошкентда халқаро анжуман ўтказилди, 70 ёшли Шварценеггер “Терминатор”нинг навбатдаги қисмида иштирок этади


09:35, 12.08.2017 Олам
 2 415

Анжуманда Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан экспертлар ва дипломатлар иштирок этди.

 
1. 11 август куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши" мавзуида халқаро анжуман ўтказилди. Анжуманда Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан экспертлар ва дипломатлар иштирок этди. Хорижлик иштирокчилар томонидан Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсати Марказий Осиёдаги сиёсий муҳитни тубдан ўзгартириш, самарали минтақавий ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратгани алоҳида таъкидланди. 
 
2. Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон Автоном туманида кучли довул содир бўлди. Натижада 5 киши қурбон бўлганлиги айтилмоқда. Яна 50 дан ортиғи жабрланган. Табиий офат туфайли бир неча уйларга зиён етган.
 
3. Венесуэла президенти Николас Мадуро ўз мамлакати атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақида муҳокама ўтказиш учун зудлик билан Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакаткатларининг 33 нафар раҳбарларини саммит учун тўплашни мўлжаллаяпти. "Бу давлатлардаги турли миллат вакиллари ўртасида дўстона муносабат ўрнатиш лозим", дейди Мадуро. Аввалроқ, АҚШ президент Николас Мадурога нисбатан санкциялар эълон қилганди. Ундан олдин эса қўшма штатларнинг молия вазирлиги 13 нафар собиқ, амалдаги вазирлар, полиция бошлиқларини санкция рўйхатига киритган эди.
 
4. Сирдарё вилоятининг “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида яқин 2 йил ичида 7 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади. Уларнинг умумий қиймати 40 миллион долларни ташкил қилади. 7 та лойиҳанинг барчаси Хитойнинг “Wenzhou Jinsheng Trading Co.” компанияси иштирокида амалга оширилади. 4 тасининг ҳамкори Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳисобаланади.
 
5. Америкалик актёр, Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер “Терминатор” фильмининг 6-қисмида иштирок этишини тасдиқлади. Суратга олиш ишлари келаси йилнинг март ойидан бошланади. Картина режиссёри Жеймс Камерон, продюсер Дэвид Эллисон. Маълумот учун, Арнольд Шварценеггер 30 июль куни 70 ёшни қарши олди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Марказий Осиё АҚШ Венесуэла Арнольд Шварценеггер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!