Ҳозирда синов тарзида ишга туширилган поездлар манзилга автомобилдан кўра 40 дақиқа аввал етиб боради.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорнинг тўлиқ матни билан кейинги хабарларимиз орқали танишишингиз мумкин.
2. 8 август куни Хитойнинг Сичуань провинциясида кучли ер силкиниши рўй берди. Сўнгги хабарларга қараганда, 12 киши ҳаётдан кўз юмган, 175 нафари яраланган. 28 киши оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. Зилзила 6,5 магнитудага тенг бўлди. Кейинчалик Хитой сейсмология маркази ер силкиниши 7 магнитудада содир бўлганлигини хабар қилди.
3. Америкалик хонанда, гитара устаси ва актёр Глен Кэмпбелл 8 август куни 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Унда Альцгеймер хасталиги бор эди. Глен Кэмпбелл 1968 йилда энг яхши альбом учун “Грэмми” мукофотини қўлга киритган.
4. АҚШ коалицияси Сурияга яна авиаҳужум уюштирди. ИШИД жангариларин йўқ қилиш мақсадида Ракка шаҳрида ҳаво орқали берилган зарба оқибатида 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Уларнинг 14 нафарини болалар ташкил қилади. Аввалроқ, коалиция тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун ҳаракат қилаётганлигини хабар қилган эди.
5. 8 августдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўқон, Марғилон ва Андижонга темир йўлини ишга туширди. Шу мақсадда 5 та электр поезди модернизация қилинди. Натижада вагонларга кондиционерлар, замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Ҳар бир электр поезди 6 та вагондан иборат. Ҳозирда синов тарзида ишга туширилган поездлар манзилга автомобилдан кўра 40 дақиқа аввал етиб боради.
Дурдона Расулова