...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Оқ уй ходимларининг маоши, мактаб ўқувчиларининг учрашувлари тақиқланди


10:29, 01.07.2017 Олам
 6 042

Самолёт пастга тушганидан сўнг, ёниб кетган. Унинг ичида 50-60 ёш оралиғидаги бир эркак ва бир аёл бўлган.

1. Оқ уй АҚШ президенти маъмурияти аъзоларининг ойлик маошлари ҳақидаги маълумотлар ёритилган ҳужжатни эълон қилди. Унда келтирилишича, Оқ уй ходимларининг маошлари 30 минг доллардан 187 минг долларгача етади. Ходимлар орасида энг кўп маошни президентнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Марк Хаус қўлга киритади. Энг кам ойлик маошни эса Оқ уй қошидаги Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари Гэри Кон олади. 

2. Қозоғистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги Сурияга ўз ҳарбийларини жўнатиш ҳақида қарор қилмаганини ва бу борада ҳеч ким билан муҳокама ўтказмаётганини маълум қилди. Сурияда 2011 йил март ойидан буён қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Бу вазиятни барқарорлаштириш борасида Россиянинг фаол иштирокидаги муҳокамалар Женева ва Остонада ўтказиб келинмоқда. 

3. Япония пойтахти Токио шаҳрида 18 ёшгача бўлган қизларга “мукофот учун учрашувга чиқиш” хизматини кўрсатишни тақиқлашга доир қонун кучга кирди. Айни вақтда Токиода 110 га яқин бундай турдаги учрашувларни уюштирувчи тижорат корхоналари фаолият юритади. Одатда учрашувларга 18 ёшга тўлмаган қизлар жалб қилинади. Эндиликда бундай фаолият турига чек қўйилди. 

4. Калифорниянинг жанубий қисмидаги автострадага 2 моторли самолёт қулаб тушди. Самолёт пастга тушганидан сўнг, ёниб кетган. Унинг ичида 50-60 ёш оралиғидаги бир эркак ва бир аёл бўлган. Шу атрофдаги одамлар уларни ёнғин чиқишидан аввал самолётдан чиқариб олишга муваффақ бўлдилар. Самолёт пастга қулаган вақтида бир автомобилга зиён етказган. 

Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Оқ уй Токио Қозоғистон Сурия Калифорния 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!