...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мусулмон аёлни ҳақоратлагани учун британиялик эркак олти ойга қамалди


10:12, 01.07.2017 Олам
 2 507

Шунингдек, Алекс Чиверс жабрланувчига 115 фунт тўлаб беради.

Кеча, 30 июнь куни Лондон суди буюк британиялик фуқаро Алекс Чиверсга нисбатан олти ойлик қамоқ жазоси тайинлади.
 
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, Алекс Чиверс шу йилнинг 8 июнь куни Лондоннинг шарқий кўчаларидан бирида мусулмон одатлари бўйича кийинган аёлни аввал таҳқирлаган ва унинг юзига қарата қўлидаги гўшт(бекон)ни улоқтирган. Чиверснинг ёнида бўлган дўсти эса бу ҳолатни видеотасвирга туширишга улгурган.
 
Аёл бу ҳолатдан жабр кўрмаган, лекин шок ҳолатига тушиб қолганини қўшимча қилади маҳаллий полиция вакили.
 
Лондон Олий суди тажовуз ниятида аёл кишига ҳужум уюштирган эркакни 26 ҳафтага озодликдан маҳрум қилди ва жабрланувчига 115 фунт тўлаб бериш бўйича ҳукм чиқарди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!