Шаршара суви қорайди, бундан ташқари, ундан бадбўй ҳид таралмоқда.
1. Лос-Анжелесдаги Хитой консуллиги олдида номаълум кимса атрофга қарата ўқ узди, кейин эса ўзини ҳам ўлдирди. Хабарларга кўра, эркак ёши 60 атрофида бўлган. У ўз машинасида ҳалок бўлган. Воқеа оқибатида бошқа ҳеч ким жабрланмаган.
2. Халқаро “Евровидение” қўшиқлар танлови ташкилотчилари янги қоидани киритишди. Украинада ўтказилган танловдан сўнг, регламентга ўзгартиш киритиш лозимлиги қайд этилди. Янги тартибга кўра, танлов ўтказиладиган мамлакатга кириши тақиқланган ижрочилар делегация рўйхатига киритилмаслиги лозим. Киевда ўтказилган “Евровидение-2017” танловида ана шу масала муаммога айланган эди. Россиялик иштирокчи Юлия Самойлова Қримда концерт бергани учун Украинага кириши тақиқланганди.
3. Исроилнинг “Бней Йегуда” клуби футболчилари Аяде Абаши ва Бен Тургеман Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида адашиб қолишди. Натижада кейинги рейсга кечикишди. Улар Истанбулдан Санкт-Петербург шаҳрига учиб кетишлари керак эди. Эндиликда футболчилар бошқа рейс билан Санкт-Петербургга кетишади ва Европа Лигасининг учинчи квалификация раундида “Зенит”га қарши майдонга тушади. Бу ўйин 3 августга белгиланган.
4. Американннг Apple компнаияси 1 июль куни якунланган 2016-2017 йилги молиявий йил сарҳисобини эълон қилди. Унга кўра, компаниянинг соф даромади 12 фоизга ошган ва қарийб 8,8 миллиард АҚШ долларига етган. Компанияга 1976 йилда Стив Жобс, Стив Возняк, Рональд Уэйн томонидан асос солинган. Apple’нинг бош қароргоҳи Калифорния штати Купертино шаҳрида жойлашган.
5. Сайёҳларни ўзига жалб қилган Ниагара шаршарасининг суви рангини ўзгартирди. Шаршара суви қорайди, бундан ташқари, ундан бадбўй ҳид таралмоқда. Атроф-муҳитни сақлаш давлат департаментидан хабар беришларича, шаршара сувининг қорайишига қўшни заводнинг оқова суви тозалаш тизимига путур етганлиги сабаб бўлган. Сувга қаттиқ жисмлар тушган. Корхона вакиллари тез орада сувни тозалашга ваъда беришди.
Дурдона Расулова