Президент кичик Жорж Буш даврида Адлия вазирлигида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган 50 ёшли ҳуқуқшуносни қўллаб 92 нафар сенатор овоз берган, 5 нафари эса қарши эканлигини билдирган.
Президент кичик Жорж Буш даврида Адлия вазирлигида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган 50 ёшли ҳуқуқшуносни қўллаб 92 нафар сенатор овоз берган, 5 нафари эса қарши эканлигини билдирган. Қарши овоз берганларнинг барчаси Демократлар бўлгани хабар қилинмоқда.
Жаноб Рей жорий йилнинг 9 майида лавозимидан четлатилган Жеймс Коми ўрнини эгаллайди.
Жеймс Коми Америка сайловларида Россиянинг аралашуви билан боғлиқ бўлган жанжал туфайли ишдан олинган эди.
Шу вақтга қадар ФҚБ бошлиғи вазифасини ФҚБ директорининг биринчи ўринбосари Эндрю Маккейб бажариб келди.