...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Интернетдаги хавфли сайтлар, иссиқлик фалажи ва Алексей Навальний


11:01, 13.06.2017 Олам
 4 555

Алишер Усмоновни порахўр ва қаллоб дея атаган Алексей Навальний 30 сутка қамоқ жазосига маҳкум этилди.

1. Бугун, 13 июнь куни Кения пойтахти Найробида кўп қаватли уйнинг қулаши натижасида 15 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда воқеа жойида бир гуруҳ қутқарувчилар ишлашмоқда, шунингдек, қулаган уй остида жароҳатланган ёки ҳалок бўлган инсонлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, тез ёрдам ходимлари ҳам воқеа жойига жалб этилган.
 
2. Мухолифатчи, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш фонди раҳбари, россиялик бизнесмен Алишер Усмоновни порахўр ва қаллоб дея атаган Алексей Навальний 30 суткалик маъмурий жазога тортилди. Суд уни рухсат олинмаган норозилик намойишини ташкил этишда айбдор деб топди. Навальний бундан аввал ҳам шу каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганди.
 
3. Бугун, 13 июнь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида жойлашган Йонсей университетида портлаш содир бўлди. Совға қутисига жойланган портловчи моддадан зарар кўрган профессор шифохонага зудлик билан олиб кетилган. Маълумотларга кўра, бомба профессор совға қутисини очиши биланоқ портлаб кетган.
 
4. Бугун, 13 июнь куни Миср ҳукумати терроризм ва экстремизмга оид 62 дан ортиқ интернет веб-сайтларига тўсиқ қўйганларини эълон қилди. Аввалроқ, мамлакат раҳбарлари 21 та ахборот сайтини, улар орасида Қатарнинг “Аль-Жазира” телеканали сайтига ҳам тўсиқ қўйилгани ҳақида хабар беришганди.
 
5. Япония ҳукумати бир ҳафта давомида мамлакат шифохоналарига 600 га яқин кишининг иссиқлик фалажи туфайли олиб келингани ҳақида хабар берди. Маъулмотларга кўра, 5-11 июнь кунлари давомида Японияда иссиқлик харорати кескин даражада кўтарилиб кетган ва натижада 596 киши шифохоналарга ётқизилган. Беморларнинг деярли 43,5 фоизи 65 дан юқори ёшдаги инсонлар ҳисобланишади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Кения Алексей Навальний Алишер Усмонов Ливия Жанубий Корея Миср портлаш Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!