...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: энди Сурияга босқинчилар кира олмайди, “Аэрофлот” ўнлаб рейслар қатновини бекор қилди


09:36, 14.07.2017 Олам
 3 264

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД устидан ғалаба қозонилгани ҳақида расман маълум қилганди.

1. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни Оқ уйга таклиф қилишини маълум қилди. “Ҳа, мен Владимир Путинни таклиф қиламан. Зарур вақтда. Бироқ ҳозирча ташриф учун маъқул вақт эмас. Лекин жавобим: ҳа. Мен уни таклиф қиламан”, дейди Трамп журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида.
 
2. Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси 14 июль кунига режалаштирилган бир қатор маҳаллий ва халқаро рейслар қатнови вақтини кўчириши ёки бекор қилиши ҳақида маълум қилди. Бунга эса ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Россиянинг ФВВ ҳудудий бошқармаси 14-15 июль кунлари сониясига 20 м тезликда шамол эсишини, ёмғир ва дўл ёғишини маълум қилди.
 
3. АҚШ президентининг махсус вакили Бретт Макгерк хорижлик жангарилар эндиликда Сурияга кира олмасликларини маълум қилди. Сурия ва Ироқда кураш олиб бораётган босқинчилар эса шу ернинг ўзида қолишига тўғри келади. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий душанба куни Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД устидан ғалаба қозонилгани ҳақида расман маълум қилганди. Бу ҳудуд 3 йил давомида террорчилар назорати остида эди.
 
4. Япониянинг Айти префектураси Инуяма шаҳри аҳолиси кучли жала сабаб эвакуация қилинди. Бир соатнинг ўзида бу ерда 120 мм ёғингарчилик кузатилган. Бу эса сув тошқини хавфини келтириб чиқаради. Ўтган ҳафтада шаррос ёмғир сабаб жануби-ғарбий Кюсю оролида сув тошқини юзага келганди. Табиий офат 30 кишининг ўлимига сабаб бўлди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар АҚШ Россия Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!