Силикондан яратилган юракнинг оғирлиги 390 граммни ташкил этиб, ҳажм ва ички тузилиши жиҳатдан катта кишиларнинг юраги билан бир хил.
2. 21 июлга ўтар кечаси Грециянинг Кос оролида кучли зилзила рўй берди. Ер силкиниши 6,7 магнитудада содир бўлган. Эпимарказ Туркиянинг Бодрум шаҳридан 10,3 км узоқликда жойлашган. Бодрум шаҳрида 70 дан ортиқ киши зилзила оқибатида зарар кўриб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишган. Улар зилзила вақтида уйларидан қочаман деб эҳтиётсизлик сабаб йиқилиб, жароҳатлар олишган. Бу ерда қурбонлар бўлмагани айтилмоқда.
3. Миллий матбуот марказида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган “Ал-Қомус” арабча-ўзбекча қомусий луғат ҳамда Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит-турк” китоби тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ал-Қомус” арабча-ўзбекча қомусий луғат мумтоз ва замонавий араб адабий ҳамда сўзлашув тилидаги юз мингдан ортиқ сўз ва ибораларни, фан-техника, санъат, маданият соҳасига оид атама-тушунчаларни қамраб олган. “Девону луғатит-турк” асари туркий тилшуносликнинг тенги йўқ ёдгорлиги ҳисобланади.
4. Цюрих олий техника мактабининг бир гуруҳ олимлари анатомик шакли ва функциялари максимал даражада биологик органнинг ўрнини боса оладиган сунъий юрак яратиш устида иш олиб боришяпти. Мутахассислар томонидан яратилган юрак нусхаси 3D формат ёрдамида силикондан ишлаб чиқарилди. Унинг оғирлиги 390 граммни ташкил этиб, ҳажм ва ички тузилиши жиҳатдан катта кишиларнинг юраги билан бир хилда.