Саноқли кунлардан сўнг Макка шаҳрида будун дунё мусулмонларининг муқаддас Ҳаж зиёрати бошланади
Saudia авикомпанияси Бош директорининг маълум қилишича, гарчи Қатар томонига зарур ҳужжатлар юборилган бўлсада, Доҳа аэропорти ушбу рейсни амалга оширишга рухсат бермаган.
Таъкидлаш керакки, яқин кунларда Саудиянинг Макка шаҳрида будун дунё мусулмонларининг муқаддас Ҳаж зиёрати бошланади. Шу муносабат билан Саудия Арабистони ҳукумати икки ўртада сиёсий инқироз ҳукм сураётганига қарамай, Ислом динининг ушбу фарз амалини бажариш учун Қатар фуқароларига мамлакатга киришга изн берган ва ўз ҳаво кемаларини ажратишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқ минтақасида рўй берган сиёсий инқироз туфайли ҳозирда Қатар билан бир қатор мусулмон ўлкалари ўзаро алоқаларни узиб қўйган. Бунга Қатар ҳукуматининг террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаётганига оид гумонлар сабаб бўлган. Аммо Қатар томони ушбу айбловларни инкор этиб келмоқда.