...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар ва Қувайт ўртасида денгиз маршрути очилди


18:09, 17.08.2017 Олам
 1 664

Терроризмни молиялаштирганликда айблангани учун Қатарга нисбатан санкциялар қўлланилган эди.

Қатарга тегишли бўлган Милаха кемачилик компанияси расмий равишда Қатарнинг Хамед портидан Қувайтнинг Шувайх порти ўртасида контейнерлар ташиш бўйича йўналиш очилгани ҳақида хабар берди. Йўналишда 515 дона стандарт ва 50 дона совутгичли контейнерлар ташилиши кўзда тутилган.
 
Юк ташувчи рейслар ҳафтасига бир марта бир кун давомида амалга оширилиши мумкин.
 
Ушбу хизмат тури Қатар мамлакати билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида бўлган маҳаллий ва хорижлик ҳамкорлар учун қулай имкониятдир.
 
Маълумот учун, Форс кўрфази араб давлатлари томонидан Қатарга нисбатан терроризмни молиялаштирганлик айби қўйилгач, Қатарга нисбатан санкциялар қўлланилган эди. Қувайт эса Қатар ва араб давлатлари ўртасида воситачи сифатида ўзини намоён этмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қатар Қувайт Денгиз порти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!