...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарзга ботган “Шўртан” 5 миллион сўмлик жаримага тортилди


14:38, 21.12.2017 Спорт
 2 355

Агар, Ғузор жамоаси маъмурияти футболчилар олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутилмаса, бунданда оғирроқ жазога тортилади.

Футбол бўйича Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ЎФФ томонидан, футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармаётгани сабабли жаримага тортилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Ғузорнинг “Шўртан” клубига 2017 йилги ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 1-бўлим, 5.25-бандига асосан, шунингдек 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига кўра, 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди ва 2018 йил учун топширилган ариза ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди.
 
Агар, “Шўртан” ПФК бир қатор футболчилари олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутулмаса, мазкур клубнинг ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилади”, - дейилади ЎзПФЛ хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, ЎФФ аввалроқ, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовни ЎФФ Интизом кодексининг 5.41-бандини бузгани учун, номуайян муддатга, футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шўртан ЎФФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!