Бир нечта талабларга мос келган тижорат ташкилотлари ҳар йили текширувдан ўитиши мажбурий бўлади.
Мазкур ҳужжатда 2020 йил 1 январдан ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозимлиги белгиланди:
активларнинг баланс қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум энг кам иш ҳақининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.
Шунингдек, аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга ошириши қайд этилди.
Мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиниши белгиланди.