“Ўзбекистон темир йўлллари” акциядорлик жамияти поезд ҳаракати тўхталиши сабабларини ошкор этди.
Расмий хабарда маълум қилинишича, бугун, 23 январь куни техник-профилактик ишлар амалга оширилиши сабабли “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездларининг қатнови вақтинча тўхтатилган.
“Ўзбекистон темир йўлллари” бу хабарни чоп этганига қадар халқ орасида “Янги темир йўлда носозлик сабаб ҳалокат келиб чиқибди”, деган асоссиз хабарлар тарқалди.
“Ўзбекистон темир йўлллари” акциядорлик жамияти тарқалган гап-сўзларга “Ушбу жараёнда тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз”, деб изоҳ берган.