Ҳуқуқ-тартибот органлари, божхона ва солиқ идоралари билан боғлиқ муаммоларга ечим қидиряпсизми? Иш жойингизда адолатсизликка йўл қўйишяптими?
Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида "Qalampir.uz" сайти таҳририяти халқ билан жонли мулоқотга киришиш учун яна бир янги лойиҳага қўл урди. Facebook ижтимоий тармоғида "Qalampir Халқ қабулхонаси" номли гуруҳ очилди.
Яшаш жойингизнинг озадалиги, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан боғлиқ муаммолар борми? Иш жойингизда адолатсизликка йўл қўйишяптими? Таълим сифати, тиббиёт хизматидан кўнглингиз тўлмаяптими? Ҳуқуқ-тартибот органлари, божхона ва солиқ идоралари билан боғлиқ муаммоларга ечим қидиряпсизми? Сизга малакали ҳуқуқшунос, тиббиёт ходимлари ва кўплаб соҳалар бўйича етук мутахассисларнинг ёрдам ва тавсиялари керакми? Коррупция ва шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келяпсизми?
У ҳолда "Qalampir Халқ қабулхонаси" Сиз учун доимо очиқ. Ҳудудингизда рўй берган ва бераётган хабарларни биз билан ўртоқлашинг. Сиз йўллаган мурожаат янада ишончли бўлиши учун унга фото, видео ва аудиоёзувларни илова қилсангиз, нур устига нур. Анча вақтдан буён ўз ечимини топмаётган муаммоларингизга биргаликда ечим излаймиз.
Дарвоқе, муаллифлик ҳуқуқи сақланади ва кафолатланади.
Гуруҳга мана шу ҳавола орқали қўшилишингиз мумкин.