“Мен дўстлигимизни қадрлайман, биргаликда ҳал қилишимиз лозим бўлган кўплаб масалалар бор”, деди Трамп суҳбат чоғида.
Манбанинг қайд этишича, Дональд Трамп Сурия, Ироқ, шунингдек, курдлар масаласи борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.
“Мен дўстлигимизни қадрлайман, биргаликда ҳал қилишимиз лозим бўлган кўплаб масалалар бор”, деди Трамп суҳбат чоғида.
Аввалроқ, Оқ уй вакиллари Дональд Трампни Ражаб Тойиб Эрдўғанни конституцион референдумдаги ғалабаси билан табриклагани ҳақида хабар берганди.
Бундан ташқари, ҳар иккала мамлакат раҳбарлари Сурия президенти Башар Асадни Идлибда юз берган кимёвий ҳужум воқеаси юзасидан изоҳ бериши лозимлигини таъкидлашмоқда. Идлибда содир бўлган воқеа юзасидан кўп томонлама таҳлилий текширувлар ўтказилмасдан туриб, АҚШ ва унинг Ғарб ҳамкорлари кимёвий ҳужум воқеасида Сурияни айбдор деб хулоса қилишяпти.