АҚШ ва КХДР ўртасида ҳарбий қурол пойгаси авж палласига чиққан. Пхеньян эса урушга шай эканини айтмоқда.
Элчихона хабарида “АҚШ ҳарбий-теҳник салоҳиятини доим намойиш қилиб келади. Бироқ, Шимолий Корея ҳамма нарсага – ҳимояланишга ҳам, ҳужум қилишга ҳам тайёр”, дея таъкидланган.
Шунингдек, хабарда “КХДРнинг стратегик қўшини сайёранинг хоҳлаган нуқтасига зарба беришга қодир. Сувости кемалари эса ҳар қандай сувли жойда баллистик ракеталарни ишга туширишга шай. Улар аллақачон Американинг ҳарбий база ва объектларини нишонга олиб турибди”, деб айтиб ўтилган.