...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади


15:20, 24.07.2018 Олам
 3 505

Икки давлат раҳбарлари ўртасида телефон мулоқоти бўлган.

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефонда мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни муносабати билан табриклаган.
 
Шавкат Мирзиёев Россияда ўтган жаҳон чемпионати жуда яхши ташкиллаштирилганини таъкидлаган.
 
Россия Президентининг жорий йил кузда Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари ҳақида суҳбатлашгач, етакчилар ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашган.
 
Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 61 ёни қарши олди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Президент табриги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!