Кеча, 11 декабрь куни, Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путиннинг Суриядаги Россия ҳарбий базасига ташриф буюргани тўғрисида хабар берган эдик.
Кеча, 11 декабрь куни Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари, жумладан, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Шунингдек, энг муҳим халқаро масалалар, хусусан, Яқин Шарқ ва Суриядаги вазияни барқарорлаштириш тўғрисида ҳам фикр алмашилди.
Музокоралар якунида оммавий ахборот воситалари учун баёнот берилди. Владимир Путин шу куни Мисрга ҳам ташриф буюрган эди.