...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин 10 нафар ўзбекистонликка фуқаролик берди


18:52, 27.03.2018 Олам
 9 615

Россия президенти жами 63 кишига фуқаролик бериш ҳақида қарорни имзолаган.

Бугун, 27 март куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 63 кишига фуқаролик бериш ҳақида фармонни имзолади.
 
Ҳужжатга кўра, 10 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳам Россия фуқаролигини олган.
 
Шунингдек, фармонда ўзбекистонликлардан ташқари, етти нафар Украина, олти нафардан Арманистон ва Тожикистон, Афғонистон, Беларусь, Озарбайжон ва Молдова республикаларидан беш нафардан, Вьетнамдан  уч киши, Қозоғистондан – икки киши, Исроил, Сербия, Хитой, Ливан ва Қирғизистондан бир кишига Россия фуқаролиги берилиши маълум қилинган.


 
Ундан ташқари Россия федерацияси ҳудудида таваллуд топган тўрт ҳам расман мамлакат фуқаролигини олган.
 
Фармонга кўра, ушбу шахслар фуқаролик қасамёдини қабул қилганидан кейин Россия фуқароси паспорти берилади.
 
Вояга етмаганлар эса уларнинг ота-оналари томонидан қасамёд қилинганидан кейин фуқароликни қабул қилишиши белгиланган.
 
Шунингдек, Россия президенти фармони билан уч киши  фуқароликдан чиқарилди. Улар латвиялик, санкт-петербурглик ва калининградлик собиқ фуқаролардир.
Икром Раҳмон

Теглар:фуқаролик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!