...
МЕНЮ
ONLINE TV

104 нафар одамга Россия фуқаролиги берилди. Уларнинг кўпи Ўзбекистондан


10:55, 23.08.2018 Олам
 4 664

Президент Путин Ўзбекистон ва бошқа 10 дан ортиқ давлатдан келганларга фуқаролик бериш ҳақида қарор имзолаган.

Россия президенти Владимир Путин 104 нафар одамга мамлакат фуқаролигини бериш тўғрисидаги қарорни имзолади.
 
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистондан 16 нафар, Молдавиядан 14 нафар, Арманистондан 11 нафар одам Россия фуқаролиги олган.
 
Шунингдек, Беларусь ва Тожикистондан 10 нафардан, Озарбайжондан 9 нафар, Украина, Афғонистон ва Вьетнамдан 5 нафардан, Грузия ва Қозоғистондан 3 нафардан, Франция, Туркия ва Исроилдан икки нафардан ҳамда Кипр, Ҳиндистон, Италия, АҚШ ва Германиядан бир нафардан одам Россия фуқаролигини олган.
 
Бундан ташқари, Россия ҳудудида туғилган икки нафар одам ҳам фуқаролик олган.
 
Қарорда белгиланишича, мазкур шахслар Россия фуқароси қасамёдини қабул қилгач, фуқаролик олади. Вояга етмаганлар қасамёд қабул қилмайди. Улар фуқароликни ота-онаси қасамёди билан олади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия фуқаролик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!