Эмери ПСЖ билан икки мавсум давомида Франция чемпиони бўлди.
Басклик мутахассис бу ҳақда бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтган. 46 ёшли мураббий жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келар эди.
Эмери ПСЖ билан икки мавсум давомида Франция чемпиони бўлди, Франция кубоги ғолиби (жорий мавсум ҳам мусобақа финалида ўйнайди), Франция лига кубоги (икки марта), Франция суперкубоги (икки марта) ғолибига айланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арсен Венгер 22 йилдан сўнг “Арсенал”дан кетишини маълум қилганди.