Ноқонуний валюта савдосида қўлга тушганларга нисбатан жиноий иш очилди.
Фуқаролар М. ва Э.лар ҳар бир АҚШ долларини 8120 сўмдан ҳисоблаб, 20 минг АҚШ долларини 162,4 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган. Улардан 14,4 млн сўм ва 20 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Яна бир ноқонуний валюта савдоси Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинган.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қоравулбозор филиали бош ҳисобчиси А. ҳар бир АҚШ долларини 8025 сўмдан ҳисоблаб, 8000 АҚШ долларини 64,2 млн. сўмга сотган вақтда ушланган. Бу ишда унга таниши Ш. ёрдам берган. 8000 АҚШ доллари эса ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан фуқаро жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.