...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прити Зинтанинг аллақачон оила қургани маълум бўлди


14:57, 14.05.2016 Кино
 10 459

Актриса ўз севган кишиси Жин Гуденафга турмушга чиқди.

Болливуднинг энг гўзал, нафосатли, истеъдодли актрисаларидан бири Прити Зинтанинг турмушга чиқиши билан боғлиқ маълумотларнинг тарқалганига ҳам салкам 1 йил бўлди. Аммо бугунгача Прити бу борадаги саволларнинг ҳеч бирига жавоб бермаган. Шу сабабли ҳам ОАВ томонидан тўхтовсиз равишда унинг ҳар бир қадами пойланиб, у иштирок этадиган давралар доимий назоратда бўлиб келаётган эди.  
 
Кеча,13 май куни “Pinkvilla.com” нашри Притининг турмушга чиқани муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Прити ўз севган кишиси Жин Гуденафга турмушга чиққан. Тўй 2016 йилнинг 28 февралида Лос-Анжелесда бўлиб ўтган. Тўйда икки ёшнинг оила аъзолари, дўстлари ва Болливуднинг энг кўзга кўринган вакиллари иштирок этган.
 
Кеча Мумбайда ўтказилган тадбир эса Болливуд олами, ОАВ ва албатта, мухлислар учун навбатдаги кичик тўй тадбири эди.
 
Дизайнер Маниш Малхотра томонидан яратилган қизил кўйлакда Прити виқор билан турмуш ўртоғининг ёнида турар экан журналистлар ва сураткашларнинг суратга олишларига имкон яратди.
Умида Якубова

Теглар:Прити Зинта Жин Гуденаф Болливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 249

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!