
Поликлиника таркибида беш ўринли стационар ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилган. Аёллар маслаҳатхонаси, ўсмир-қизлар хонаси, ижтимоий дорихона, фитобар очилган.
“Қўнғирот” фуқаролар йиғинидаги 23-оилавий поликлиника жорий йилда реконструкция қилинди. Замонавий диагностика ва даволаш ускуналари ўрнатилди.
Бу поликлиника "Қўнғирот", "Шуманай", "Қангли" овул фуқаролар йиғинларида яшайдиган 12 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Олий маълумотли шифокорлар бир кунда 100 кишига хизмат кўрсатади.
Поликлиника таркибида беш ўринли стационар ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилган. Аёллар маслаҳатхонаси, ўсмир-қизлар хонаси, ижтимоий дорихона, фитобар очилган.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишини, айниқса, хотин-қизлар ва болалар соғлиги учун барча шароит яратилишини таъкидлади.


