“Номзодларнинг ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларини очиб, гўё номзодлар номидан турли номақбул фикрлар, ножўя маълумотларни тарқатишмоқда”, дейилади партия баёнотида.
“Адолат” социал-демократик партияси ҳам Президентлик сайловида иштирок этаётган номзоди Наримон Умаровнинг ташвиқот тадбирларини давом эттирган ҳолда сайловчиларни Наримон Умаров номига очилган расмий саҳифалар билан таништирди ва сохта саҳифаларга аъзо бўлмасликка чақирди.
“Президенти сайлови муносабати билан, барча номзодлар ўзларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришмоқда. Жумладан, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам номзодларнинг расмий саҳифа ва аккаунтлари мавжуд бўлиб, унда номзодлар глобал тармоқ орқали сайловчилар орасига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилмоқда.
Лекин, юртимиздаги мазкур жараённи ғаразли ниятларда кузатиб турган баъзи инсонлар ушбу номзодларнинг ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларини очиб, гўё номзодлар номидан турли номақбул фикрлар, ножўя маълумотларни тарқатишмоқда. Бу ўз навбатида, номзодларнинг ҳақиқий аккаунт ва саҳифалари қайси бири эканлиги борасида фойдаланувчиларда шубҳа ва адашмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Бу каби тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, ўз номзодимизнинг расмий саҳифаларини ҳовола қилишни жоиз, деб билдик”, дейилади “Адолат” социал-демократик партияси баёнотида.
Умаров Наримон Мажитовичнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/n.m.umarov/
Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://twitter.com/umarov_nariman