Президент энди тўйдаги меҳмонлар сони 110-120 кишидан ошмаслиги, комиссиянинг розилиги билан 150 кишигача бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.
Ўшанда Президент Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга бир ой муддатда тўй-ҳашамларни қисқартириш бўйича Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш юзасидан топшириқ берди.
Давлат раҳбари бу билан қониқмади. Олмалиққа амалга оширган ташрифи давомида ўтказган йиғилишида ҳам ушбу масалага тўхталган эди.
Йиғилишда давлат раҳбари тўй қилиш борасида “Олмалиқ шаҳар тажрибаси”ни тақдим этганди.
Бобур маҳалласи ҳудудида ФҲДЁ биноси қад ростлаши ва бу марказлашган дарча бўлишини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев ФҲДЁ бўлимининг янги вазифалари ҳақида қуйидагиларни сўзлаганди:
“Энди ФҲДЁ бўлими мудираси фақатгина рўйхатга олиб юрмайди, бу бино ичида ҳам 200 кишига мўлжалланган тўй қиладиган жой бўлади. Тўйда неча нафар хонанда бўлади, қанча ичимлик бўлади, қанча ҳаражат қилинади – назорат қилади. Тўй қилмоқчи бўлганларга айтади: мана шундай тўй қилсангиз, марҳамат рухсат берамиз, бўлмаса боринг Тошкент шаҳарга бориб тўй қилинг, дейди. Қайси ФҲДЁ бўлими, қайси ҳоким биз қабул қилган қарор бўйича тўй қилмаса, жавобгарликка тортилади.
Унда 2 та китоб, 4 та шеър ўқийди. Унда европача одам эшитмайдиган ҳар хил дискотека қўшиқлар бўлмайди. Одам тушунадиган ашулалар айтилади. ФҲДЁ мудираси қўл қўйдими, шу тўй учун жавобгар бўлади. Қаерда қоидаларга мос келмайдиган тўй бўлса, кетади ишдан. Порасини олиб, рўйхатдан ўтказадиган замон ўтиб кетди. Агар шундай қилмасак, бу иллат яхши манфаатга олиб келмайди, эртанги сиёсатимизга ҳам таъсир қилади”.
Давлат раҳбари куни кеча яна тўй-ҳашамлар масаласида сўз очаркан, эдни тўйларни қисқартириш бўйича Президент қарори эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори қабул қилинишини айтган.
“Тўй қилишнинг меъёрини ёзиб берамиз. Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак тўй қилиш учун. Бюджетдан ойлик олаётган одам тўртта қизини эрга бериши учун ўзини осса тўғри бўлади. Нимага, ҳеч қандай имконияти йўқ, бечора бировдан қолмай деб қарз олади, ўзини қарамайди, докторга бормайди, фақат тўйга йиғади”, дейди давлат раҳбари.
Президент энди тўйдаги меҳмонлар сони 110-120 кишидан ошмаслиги, комиссиянинг розилиги билан 150 кишигача бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.