...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент “Тошкент металлургия заводи” қурилиши лойиҳаси билан танишди


17:59, 03.02.2017 Жамият
 3 584

Давлат раҳбари ушбу корхона қурилиши бошланиши билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида бунёд этиладиган “Тошкент металлургия заводи” хорижий корхонаси қурилиш лойиҳаси билан танишди, деб хабар бермоқда ЎзА. 

Лойиҳа қиймати 278 миллион еврони ташкил этган мазкур корхонанинг таъсисчиси Буюк Британиянинг “Quality Trade Supplies L.P.” компанияси ҳисобланади.
 
Умумий ер майдони 100 гектардан иборат бўлган корхонанинг қурилиш ишларини йигирма тўрт ойда якунлаш режалаштирилган. Заводга Италия, Германия, Австрия каби давлатларда ишлаб чиқарилган илғор ва замонавий ускуналар келтирилади. Корхонада автомобилларга кузов ишлаб чиқариш учун металл листлар, қурилишда ишлатиладиган турли металл черепицалар, профнастил ҳамда маиший техникалар учун металл листлар тайёрланади. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач, йилига 500 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, 1000 дан зиёд иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
 
Давлат раҳбари  ушбу корхона қурилиши бошланиши билан танишди. Мазкур металлургия заводининг мамлакат иқтисодиёти ривожидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Пудратчи ва қурувчилар билан суҳбатлашди, ушбу масъулиятли ишда уларга муваффақиятлар тилади.
 
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва соҳага ихтисослашган касб-ҳунар коллежларида мазкур корхона учун мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сергели Тошкент металлургия заводи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар