...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги 4 муаммони айтди


14:27, 09.01.2019 Жамият
 3 056

Мазкур қарорда давлат раҳбари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятида бир қатор камчиликлар мавжудлигини айтиб, уларни санаб ўтган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 8 январь куни “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур қарорда давлат раҳбари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятида бир қатор камчиликлар мавжудлигини айтиб, уларни санаб ўтган.
 
Президентга кўра:
 
биринчидан, секторлар фаолиятида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда сектор аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришда сектор раҳбарларининг зарур ташкилий ва молиявий ваколатларга эга эмаслиги секторларнинг тўлиқ фаолият юритишида ҳамда муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда қийинчиликлар туғдирмоқда;
 
иккинчидан, республика миқёсида секторлар ишини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги секторлар фаолияти бошқарувида тарқоқликни юзага келтирмоқда ҳамда ҳудудларда секторлар фаолиятига оид қонун ҳужжатлари нормаларининг турлича талқин қилинишига олиб келмоқда;
 
учинчидан, секторларда ўрганишлар натижалари умумлаштирилмаётганлиги, статистик ҳисоботларни юритиш амалиёти ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилмаганлиги амалга оширилган ишларни аниқ сарҳисоб қилишга ва муаммоларни тизимлаштиришга имконият бермаяпти;
 
тўртинчидан, секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тартибининг мураккаблиги, тизимли равишда улар малакасини ошириш механизмининг жорий этилмаганлиги, сектор аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг йўлга қўйилмаганлиги улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Теглар:Президент қарори Сектор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар